Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким қабулида аксарият мурожаатлар ижобий ҳал этилди
12:22 / 2023-05-07

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Янги Андижон шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Тадбирда вилоят ҳокими турли муаммо ва масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролар билан бевосита суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва мурожаатларини тингланди.

– Қабулни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Президентимиз олдимизга қўяётган энг биринчи вазифа одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга, оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, – дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Қолаверса, бу каби мулоқотлар бизгача етиб келмаётган муаммолардан хабардор бўлишга, жойлардаги муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради. 

Туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида эрта тонгдан тунгача давом этган сайёр қабулда асосан, фуқароларнинг деҳқончилик қилиш учун ер олиш, ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, даволаниш учун имтиёзли йўлланма, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва бошқа қатор масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.

Қабул давомида мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

[gallery-11766]

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларни ечимини топишга имкон бермоқда. Қолаверса, Президентимиз ташаббуси билан одамларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.
 


Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),ЎзА