Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким оталиққа олинган ёшлар билан учрашди
17:15 / 2026-01-13

Андижон шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов оғир тоифадаги, оталиққа олинган ёшлар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Пробация тизими вакиллари, ҳаётда ўз ўрнини топа олмаётган, турли иллатлар таъсирига тушиб қолган ёшлар иштирок этган учрашув-мулоқотда мамлакатимизда ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш, айниқса, бандлигини таъминлаш, уларнинг фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Учрашувда шаҳар ҳокими пробация ходимлари иштирокида оғир тоифадаги ёшлар билан алоҳида суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини эшитди. 

Мулоқот давомида ёшлар билдирган аксарият муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Ҳал этилиши маълум вақт ва ўрганиш талаб этадиган масалалар ижроси назоратга олинди. 

Ҳоким қайси тоифага мансуб бўлишидан қатъий назар юртимиздаги ҳар бир йигит-қиз давлатимиз ҳимоясида эканлиги, уларнинг касб-ҳунар ўрганиши, ишга жойлашиши, умуман, ҳаётда ўз ўрнини топиши учун зарур ёрдам кўрсатилишини таъкидлади. 

Учрашув  оғир тоифадаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳаётда, жамиятда муносиб ўрин  топишларига ёрдам берди. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари