Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари учун тренинг ташкил этилди
12:28 / 2022-06-04

Президент ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги томонидан Фарғона вилояти ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари учун тренинг ташкил этилди.

Тренинг дастурига асосан дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов томонидан «Янги Ўзбекистон – халқчил, инсонпарвар давлат» ғоясини амалга ошириш йўллари мавзусида маъруза қилинди.

Сўнг, Давлат хизматини ривожлантириш агентилигининг департамент мудири ўринбосари Бахтиёр Рустамов «Сектор раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмлари» ҳақида тушунтириш берди.

Тренинг давомида Давлат бошқаруви академияси, "Маҳаллабай" ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, Ёшлар ишлари агентликлари ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси вакиллари томонидан «Аҳоли билан самарали мулоқот қилиш технологиялари, «Ҳудудларда секторлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари», маҳаллабай ишлашга масъул бўлган «ҳоким ёрдамчилари», «ёшлар етакчилари» ва «хотин-қизлар фаоллари» вазифалари хусусида тўхталиб ўтилди.

Тренингнинг иккинчи қисмида сектор раҳбарлари билан гуруҳларга бўлинган ҳолда Давлат бошқаруви академияси масъул ходимлари томонидан «Лидерлик ва самарали жамоани шакллантириш» юзасидан машғулотлар ўтказилди.

Тренинг очиқ мулоқот шаклида ташкил этилиб, иштирокчилар ўз саволларига жавоб олдилар ҳамда фикр ва таклифларини билдирди.

ЎзА