Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳоким олтин камари”: майдон эгалари ғолиб бўлди
14:33 / 2024-07-25

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани болалар ўсмирлар спорт мактаби ҳамда “Лидер карате клуб” ташаббуси билан спортнинг каратэ WKF туридан “Ҳоким олтин камари” мусобақаси ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 3 ноябрдаги “Каратэ (WKF) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу спорт турининг ёшлар орасида оммалашувига муҳим омил бўлди.  

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлари, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидан жами 300 нафар спортчи иштирок этди.  

Қувонарлиси “Ҳоким олтин камари”ни Беруний тумани спортчилари Достонбек Ҳамроев ҳамда Муҳаммаджон Искандаров қўлга киритди. Беруний тумани спортчилари жами 12 та олтин, 8 та кумуш, 15 та бронза медали соҳибига айланди ва мусобақанинг қимматбаҳо совғаларига эга бўлди.    

Беруний тумани ҳокими И.Хидиров иштирокчиларни қутлаб, уларга ўзининг самимий тилакларини билдирди.  

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўринни Беруний тумани, иккинчи ўринни Нукус шаҳри, учинчи ўринни Хоразм вилояти Хива тумани ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани спортчилари эгаллади.  

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири