English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким мубораклик битирувчиларни тақдирлади
23:01 / 2020-12-28

Малакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу Президентнинг яқинда бир гуруҳ ёшлар билан ўтган учрашувида ҳам яққол намоён бўлди. Ёшларга қаратилган бундай эзгу сиёсат бутун мамлакатимиз бўйлаб бўй кўрсатмоқда. 

Қашқадарё вилояти Муборак туманида ташкил этилган ёшлар форумида туман ҳокими Улуғбек Эрназаров 2019-2020 ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларини олтин ва кумуш медаллар билан тамомлаб, талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлган ёшларни тақдирлади ва уларга ноутбук совға қилди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилда тумандаги мактабларни 2 нафар ўқувчи олтин, 18 нафари кумуш медал билан битирган бўлса, шундан 1 нафар олтин ва 11 нафар кумуш медал соҳиблари олий таълим муассасаси талабаси бўлган. 

Ёшлар форуми доираси “Йилнинг фаол ёшлар етакчиси”, “Йилнинг фаол волонтёри”, “Йилнинг фаол ўқувчиси”, “Йилнинг фаол тиббиёт ходими”, “Йилнинг фаол ёш тадбиркори” номинацияси бўйича 10 нафар фаоллар ва 11 нафар ёшлар ҳам тақдирланди.

Туман маданият бўлими хонандалари ва ёш истеъдод соҳибларининг бадиий чиқишлари форум иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

Ў.БАРОТОВ,
ЎзА мухбири