Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким иссиқхоналар қандай иситилаётганини ўрганди
09:53 / 2025-12-04

Самарқанд вилоятида атмосферага чиқарилаётган зарарли газларни камайтириш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Кўчаларга ва қурилиш майдонларига сув сепиш, дарахтларни ювиш билан бирга саноат корхоналарида чанг тозаловчи ускуналар ўрнатилгани, ҳавога ташланмаларни камайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилмоқда.

Кеча тунда вилоят ҳокими Адиз Бобоев тегишли идоралар масъуллари ва мутахассислар билан бирга экологик рейдга чиқиб, Самарқанд туманидаги бир қатор объектларни кўздан кечирди.

Жумладан, кўмир ёқилғисидан фойдаланиб, иситилаётган иссиқхоналар ва декоратив ғишт ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамиятда мўриларга махсус фильтрлар ўрнатилмагани қайд этилиб, бу камчиликларни бартараф этиш бўйича муддат белгиланди. Шунингдек, атмосферага чиқарилаётган чиқинди газлар таркибини мунтазам назорат қилиб бориш, ёқилғи сарфини экологик меъёрларга мослаштириш бўйича мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.  

Рейд давомида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объектлар фаолиятини тўхтатиш чоралари ҳам кўрилди.  

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири