Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди
12:57 / 2022-08-18

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги Гулбоғ маҳалласида 42 та боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжалиги фаолият юритади. Ҳудудда 125 гектар боғ ва 330 гектар токзор мавжуд.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, узум таркибида кўп миқдорда қандлар, органик кислоталар, С, В витаминлари, ошловчи ва бўёқ моддалар мавжуд бўлиб, халқ табобатида эса узум шарбати, шунингдек, узумнинг нордон навлари иштаҳани очувчи ва овқат ҳазм қилишни яхшиловчи восита сифатида қўлланилади.

– Маҳалламизда 3400 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, – дейди маҳалла раиси Карим Акрамов. – Маҳалламизда аҳолининг асосий даромади боғдорчилик маҳсулотлари етиштириб сотишдан олинади. Айни пайтда фермерларимиз ана шу ерга қилган меҳнатлари самараси боис тўкин-сочинликда яшамоқда. Ҳар йили улар олган даромадларидан тўйлар қиляпти, янгидан-янги уй-жойлар қуряпти, машиналар оляпти.

2021 йил 28 июлда Президентимизнинг “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Унда мамлакатимизда узумчиликни янада ривожлантириш, узум етиштириш, уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича кластер тизимини йўлга қўйиш, алкоголь бозорини тартибга солишнинг самарали механизмларини кенг жорий этган ҳолда республикани сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек, виночилик туризмини (энотуризм) ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.

Мазкур қарорда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими Улуғбек Файзиев Абдужаббор Авезов раҳбарлигидаги “Саид Сирож Самандар” фермер хўжалигининг токзорида бўлиб, “Гулбоғ” маҳалласи ҳудудида фаолият юритаётган боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.

Ҳозирда А.Авезов бир гектар майдонда узумнинг гигант, мерс, кетмон сопи, ризамат ота, қора кишмиш навларини парваришлаб келмоқда.

– Узумнинг гигант навини Самарқанддан олиб келганман, – дейди Абдужаббор. – Унинг майизи донаси йириклиги, данаги йўқлиги билан ажралиб туради. Майиз қилиш жараёнида оби-тобида қуритсангиз, килосини 200-250 минг сўм атрофида сотиш мумкин. Майиз ширинлиги боис жуда харидоргир.

Учрашув сўнгида фермерларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, тегишли тавсиялар берилди.

А.Бўриев, ЎзА