French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким фахрий устозларни йўқлади
15:12 / 2025-10-01

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев бугун самарқандлик фахрий устозлар хонадонига бориб, уларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклади.

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов хонадонида меҳмон бўлган вилоят раҳбари устознинг илм-маърифат соҳасидаги ва жамоат арбоби сифатида Самарқанд вилояти ҳаётидаги хизматларини эътироф этди.

А. Бобоев Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети профессори, академик Диамат Абдукаримовни ҳам байрам билан табриклаб, олимни вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирлади.

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик,марҳум Ботирхон Валихўжаев хонадонига борган вилоят раҳбари олимнинг рафиқаси, кўп йиллар таълим-тарбия соҳасида фаолият кўрсатган Хадича Вафоевани байрам билан табриклади. Суҳбат давомида илм-маърифат ва ёш авлод таълим-тарбиясига умрини бағишлаган фахрий устозлар ёдга олинди. Бугунги кунда юртимиз таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар юксак самара бераётгани, айниқса, соҳа ходимлари меҳнати қадрланаётгани таъкидланди.

– Бугунги эътибордан жуда хурсандман, —деди Хадича Вафоева. —Давлатимиз ва халқимиз ғамхўрлигидан, меҳнатларимиз қадрланиб, биз каби фахрийлар эъзозланаётганидан миннатдормиз.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари