English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким бошчилигида ўрганишлар ўтказилди
16:09 / 2025-12-09

Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тохиров бошчилигида тегишли соҳа ва мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида деҳқон бозори ва умумий овқатланиш шохобчаларида навбатдаги профилактик ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида савдо ва хизмат кўрсатиш жойларидаги ҳолат атрофлича кўздан кечирилди. Хусусан, айрим тадбиркорлик субъектларида ёнғин хавфсизлиги талабларига зид равишда суюлтирилган газ баллонларининг нотўғри ўрнатилгани, шунингдек, ноқонуний тартибда кесилган саксовул ўсимлигидан ёқилғи сифатида фойдаланилаётгани каби жиддий қоидабузарликлар аниқланди. 

Санитария-гигиена бўйича ҳам қатор камчиликлар қайд этилиб, умумий овқатланиш шохобчаларида тозалик, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитлари ва ходимларнинг гигиена қоидаларига амал қилиши бўйича аниқ кўрсатмалар берилди. Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, аҳолига хизмат кўрсатишда хавфсизлик бирламчи масала экани яна бир бор эслатилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.