Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким бўлғуси педагоглар билан учрашди
16:26 / 2024-06-07

Сирдарё вилояти ҳокими,сенатор Акмалжон Маҳмудалиев Гулистон давлат педагогика институтида бўлиб,у ердаги таълим жараёни, илмий ва ижодий ишланмалар, амалга оширилаётган лойиҳалар, олийгоҳни ривожлантиришнинг устувор стратегик йўналишлари билан яқиндан танишди. Сўнгра профессор-ўқитувчилар билан дилдан суҳбатлашиб, талабалар билан учрашув ўтказди.

–Давлатимиз раҳбари қайси соҳани ислоҳ қилишга киришса, ишни дастлаб тизимга муносиб кадрлар тайёрлашдан бошлайди. Келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшлар тақдири бугун кўп жиҳатдан ушбу даргоҳда таълим олаётган бўлғуси педагоглар тафаккурига боғлиқ, – деди вилоят ҳокими профессор-ўқитувчилар билан суҳбат чоғида.– Замон жуда тезлашиб бормоқда, ёшларимизнинг дунёқараши ҳам шунга яраша ўзгармоқда. Уч-тўрт йилдан кейин сизлардаги бугунги билим камлик қилади. Шунинг учун доим изланишда бўлишингиз, ўзингизга инвестиция қилишингиз керак.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви очиқ ва самимий руҳда ўтди. Талаба-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари вилоят ҳокими томонидан алоҳида эътибор билан қабул қилинди. Акмалжон Маҳмудалиев талабаларга илмга интилиш, ўз устида ишлаш, хорижий тилларни ўрганиш, миллий қадриятларни эъзозлаш, салбий иллатлардан сақланиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

Учрашув сўнггида ўқув йили давомида аъло баҳолари ва интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлган, халқаро ҳамда республика даражасидаги танлов ва мусобақаларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритган талабалар пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев(сурат), ЎзА мухбирлари