French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким битирувчилар билан мулоқот ўтказди
15:52 / 2026-01-29

Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими Элёрбек Абдураҳмонов умумтаълим мактаблари ҳамда техникум битирувчилари билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, айниқса, уларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, бу борада Хонобод шаҳрида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Мулоқот давомида дуал таълим тизими доирасида ёшларнинг касб-ҳунар ўрганиши, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши ҳамда бандлигини таъминлаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, дуал таълимнинг афзалликлари, таълим жараёнини амалиёт билан уйғунлаштириш ёшларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича малакали мутахассис бўлиб етишишида муҳим ўрин тутиши айтиб ўтилди. 

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, ҳозирда Хонобод шаҳридаги умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда техникумларнинг 700 нафардан зиёд битирувчиси дуал таълимга қамраб олинган. 

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ҳамда дуал таълим, амалий машғулотлар, ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик, касб-ҳунар эгаллаш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар олди. 

Якунда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни касбга-ҳунарга йўналтириш, бандлигини таъминлаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, дуал таълим тизимини янада кенгайтириш юзасидан масъулларга  топшириқлар берилди.

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари