Ҳоким беморлар ҳолидан хабар олди
Рамазон ҳайитини шифохонада кутишига тўғри келган беморларга байрам кайфиятини улашиш мақсадида Бухоро вилояти Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров туман марказий шифохонасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммоларига қулоқ тутди.
–Тақдир тақозоси билан бу йилги Рамазон ҳайитини шифохонада ўтказишга тўғри келди, –дейди беморлардан бири. –Бугун туман ҳокими келиб, бизни ҳайит айёми билан табриклаб, ҳайитлик совғалари улашганидан бошимиз кўкка етди.


Туман ҳокими ногиронлиги бор эркаклар “Мурувват уйи”да яшовчи беморлар ҳолидан ҳам хабар олиб, уларнинг ўксик қалбларига шодлик улашди.


Зариф Комилов, ЎзА мухбири