Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимларнинг иш ҳақи ундирилди
10:32 / 2024-06-09

Ховос тумани адлия бўлими томонидан фуқаролар М. Эсанбаев ва А.Абдазимовнинг жорий йилнинг апрел ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганилди.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида мурожаат асосли эканлиги маълум бўлди. Шунингдек, яна 201 нафар ходимга апрел ойи учун жами 478 442 937 сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланган бўлса-да, тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланди.  

Хусусан, 2024 йил апрел ойи учун филиалнинг Ховос туман бўлими ходимлари Л.Абдуқодировга 1 594 045 сўм миқдорида, И.Абдуғаффоровга 3 131 252 сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланган бўлса-да, тўлаб берилмаган.

Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 244-моддасида иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ, ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги асосий кафолатлардан бири сифатида назарда тутилганлиги белгиланган.

Шунга кўра, мазкур қонунбузилишни бартараф этиш ҳамда ходимларнинг иш ҳақи пулларини тўлаб бериш чорасини кўриш юзасидан Ховос туман адлия бўлими томонидан Республика Тез тиббий ёрдам Сирдарё вилояти филиалига тақдимнома киритилди.  

Натижада М. Эсанбаев ҳамда А.Абдазимов ва яна 201 нафар филиал ходимининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, апрел ойи учун жами 478 442 937 миқдоридаги иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди.

Ш.Суяров, ЎзА мухбири