French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимларнинг иш ҳақи ундириб берилди
13:05 / 2026-02-17

Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг қарорига асосан жавобгар “Shimbay dan” масъулияти чекланган жамиятидан 75 нафар ишчи-ходимнинг 329,5 миллион сўм ойлик иш ҳақини ундириш белгиланган.

Шунга қарамасдан, жавобгар корхона томонидан ушбу суд қарори ижроси таъминланмаган ва ишчиларнинг иш ҳақлари тўлаб берилмаган. Ишчи ходимлар суд қарорига асосан чиқарилган ижро варақаларининг ижросини таъминлашни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Чимбой туман бўлимига мурожаат қилди. Бўлим томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатига киришилган.

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан жавобгар масъулияти чекланган жамиятининг бош ҳисобчисига ижро ҳужжати ижроси 15 кунлик муддат ичида таъминланиши лозимлиги, ижросини таъминламаслик жавобгарликка тортишга ва мажбурий ижро ҳаракатларига киришишга асос бўлиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантиришлар берилди. Корхонанинг асосий банк ҳисоб рақамлари хатловга олинди.

Шунинг натижасида “Shimbay dan” масъулияти чекланган жамиятдан қарздорлик тўлиғи билан ундириб ишчиларга берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.