Рақамлаштиришнинг газ таъминоти тизимида жорий этилаётганлиги бир қатор қулайликларни яратмоқда.
Замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналарини доимий техник соз ҳолатда бўлишини таъминлаш ҳамда “маҳалла газчи”ларининг иш самарадорлиги ва масъулиятини ошириш мақсадида “оnline” бошқарув дастури жорий этилган.
“Ҳудудгазтаминот” АЖнинг бир қатор ходимлари иштирокида ташкил этилган семинарда “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалининг тегишли соҳавий йўналишлари бўйича масъуллар ва ходимлар иштирок этди.

Тадбир аввалида газ таъминоти филиалининг Табиий газ ҳисоби ва тижорат бўйича директор ўринбосари Гулмурод Норов семинарнинг мақсади, истеъмолчилар билан ишлашда рақамлаштириш тизимидан тўғри фойдаланиш ҳақида сўз юритди. Шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимларининг масъул вакиллари “оnline” бошқарув дастури тўғрисида батафсил маълумот берди.
– Семинарда баъзи мавжуд камчиликларни бартараф этиш учун дастур билан тўлиқ ишлаш, бу эса иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиши борасида таъкидланди. Ўқув семинари фикр-мулоҳазаларга бой бўлди. Саволларга масъул мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, тизим ходимларининг таклифлари қўллаб-қувватланди, – дейди “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали бўлим бошлиғи Алишер Ҳамроев.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.