French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиётида коррупцияга йўл қўйилмайди...
08:45 / 2022-04-26

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси бўйича ISO 37001 халқаро стандарт талаблари асосида коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ 18 та ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  бўлиб ўтган брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева маълум қилди.

Қайд  этилишича, 2020-2021 йиллар давомида  Ҳудудий бандлик бош бошқармалари ҳамда тасарруфий ташкилотларда “комплаенс назорат” тизими жорий этилиб, масъул ходимлар тайинланган. Ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиёти жорий этилган бўлиб, коррупцион хавф-хатар даражасининг пасайишига эришилди. Малакали ходимларни тайёрлаш ва уларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув семинарлар жадвали тасдиқланди.

Ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча мажбуриятлар киритилди.

Бугунги кунда Комплаенс назорат бўлими томонидан вазирлик тизимида 3 маротаба хизмат текширувлари ўтказилиб, хизмат текшируви натижалари бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Вазирлик веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда коррупцияга қарши курашиш бўйича алоқа каналлари эълон қилинди, шунингдек, Ижтимоий тармоқлар орқали Вазир аҳоли ва вазирлик ходимларига тегишли тартибда мурожаат билан чиқди. Унга кўра, агар фуқаролар  Бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келса, mehnat.uz сайти орқали “онлайн маслаҳатчи”га ёки 71-200-06-00 рақамли “Ишонч" телефони орқали бевосита мурожаат қилиши мумкин.

Муҳайё Тошқораева,
ЎзА