Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимлар хавфсизлигига иш берувчи бевосита масъулдир
16:22 / 2022-07-18

Бухорода Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан жойларда хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига қатъий риоя қилиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган пресс-тур ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари дастлаб “Бухоро автотеххизмат” МЧЖ ишчи хизматчилари учун яратилган шароитлар, хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси талаб даражасида йўлга қўйилгани билан танишишди. Корхона меҳнат жамоасининг унумли меҳнат қилиши уларнинг ўз вақтида ва тўғри овқатланишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бунинг учун бу ердаги 32 ўринли ошхона ишчилар хизматида. Корхонада санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилаётганлиги, ойлик иш ҳақларининг ўз вақтида берилаётганлиги ҳам кундалик иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 

Бухоро шаҳридаги “Гарден  Плаза” меҳмонхонаси МЧЖ шаклида фаолият олиб бораётганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бугунги кунда бу ерда 30 кишининг бандлиги таъминланган. Меҳмонхона ишга тушгандан буён ўтган 8 ой давомида бу ерда хорижий ва маҳаллий сайёҳлардан салкам 6 минг нафарига сифатли хизмат кўрсатилган. Меҳмонхонада жами 72 та хона бўлиб, уларда барча шароитлар яратилган. 6 қаватли меҳмонхонанинг 1 қаватида сузиш ҳавзаси ҳам бу ерга келувчи сайёҳлар ихтиёрида. Пресс-тур иштирокчиларига ушбу МЧЖ фаолияти билан боғлиқ тегишли маълумотлар берилди.  

Сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган Бухородаги   “Lattigo” Бухоро агрокластеридаги ходимларга яратилган шароитлар тадбир иштирокчиларида ижобий таассурот қолдирди. Кластерда бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган сут ва сут маҳсулотлари асосан ички бозорга сотилмоқда. Корхонада бир кеча-кундузда 30 тоннага яқин ана шундай маҳсулотлар савдо дўконларига етказиб берилмоқда. Сифатли пишлоқ маҳсулоти эса Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда. 

Пресс-тур давомида хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимларга Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари томонидан тегишли йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.  

– Иш берувчилар зиммасида жуда катта масъулият бор,  – деди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Қудратилла Одинаев. – Хизмат тақозоси билан мамлакатимизнинг турли вилоятларида бўлганимизда айрим корхона, ташкилот ва муассасаларда бу масъулият бироз бўлсада унутиб қўйилганга ўхшайди. Ҳолбуки, ишловчиларга етарли меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш, иш жойларида хавфсизликни таъминлаш улар зиммасидаги муҳим вазифадир.  

Тадбир давомида пресс-тур иштирокчиларини қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоб берилди.    

[gallery-7949]

Зариф Комилов,  
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА