English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимлар хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитида ишлаши керак
14:19 / 2023-05-05

Бухорода Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароити – меҳнат соҳасидаги асосий принцип ва ҳуқуқдир” шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, вилоятда 2022 йилнинг 12 ой давомида 73 та содир бўлган бахтсиз ҳодисалар натижасида 79 нафар ходимлар турли хилдаги тан жароҳатлари олган ва шундан 21 нафари вафот этган, 58 нафари эса оғир тан жароҳати олган. 2022 йилда бахтсиз ҳодисалар натижасида ногирон бўлган ходимларга ва вафот этган ходимнинг оила аъзоларига етказилган зарар учун 2 миллиард 84 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилган. Агар ушбу маблағлар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига сарфланганда, вилоятдаги 50 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналардаги ходимларга юқори даражадаги қулай меҳнат шароитлари яратилган бўлар эди.

Хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиш, ҳар бир корхонада меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонуни ва шунга оид бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоида ва меъёрлари бўйича ўқитилмаган, билим савиялари текширилмаган ишчи ва хизматчи ходимларни ишга мустақил равишда қўймаслик, ишчи ходимларни ўзбошимчалик билан ишларни бажаришига йўл қўймаслик, махсус кийим, пайафзал ва бошқа ҳимоя воситалари билан таъминланиши ва ишлашини назорат қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш, жамоатчилик назоратини кўчайтириш ва қонун устуворлигини таъминлашимиз лозим бўлади.

[gallery-11731]

Маълумот учун, Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ)нинг маълумоти бўйича дунёда ҳар йили ишлаб чиқаришда 2 миллион 300 мингта ўлим, 160 миллион касб касаллик ҳолатлари рўйхатга олинади. 6000 ходим кунига вафот қилади ёки ҳар йили ушбу рақамлар 10 фоизга ошиб бориши кузатилмоқда. Яна, 270 миллион ходим ишлаб-чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг қурбони бўлмоқда. Бахтсиз ҳодисалар ва касб касаликлари натижасида етказилган зарар учун бир йилда тўланган пул миқдори – 1,25 триллион АҚШ долларини, яъни дунё ялпи ички маҳсулотининг 4 фоизини ташкил этади.  

Зариф Комилов,

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА