Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходим малака ошириш курсларидан ўтмаган тақдирда меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:49 / 2022-01-20

ЯНГИ НИЗОМ

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, «Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди.


    Мақсад – ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб бориши, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш ҳамда уларни давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва соҳага оид қонунчилик билан таништириб боришдан иборат.


   Чунончи, ходимларга кенг имкониятлар тақдим этадиган таълим муҳитини яратиш, мустақил фикрлаш кўникмаларини сингдириш ва қобилиятини ривожлантириш ҳамда янги билимлар бериш орқали ўз устида мустақил ишлаш ва креатив фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш; 

ходимларни индивидуал касбий ривожлантириш траекторияси асосида компетентлик даражасини ошириш ва касбий маҳоратини такомиллаштириш;
 

илғор педагогик ва ахборот технологиялари билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш;
 

умумий ўрта таълим сифатини оширишнинг асосий манбаи сифатида ходимларнинг касбий ривожланишини, ташаббускорлигини, илмий тадқиқотларга интилишини ва ижодий маҳоратини рағбатлантириш каби ғоялар ушбу қарор мазмун-моҳиятини ташкил этади.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимларнинг малака ошириш бўйича эҳтиёжларини ўрганади ва навбатдаги календарь йилда ҳудуддаги ходимларни касбий ривожлантириш бўйича йўналишлар ва таълим муассасалари бўйича буюртмаларни шакллантиради ва ҳудудий халқ таълими бошқармасига тақдим этади. Ҳудудий халқ таълими бошқармалари тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг малака оширишга ўз вақтида ва тўла жалб қилинишини таъминлайди. Умумлаштирилган Вазирликка тақдим этади, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг электрон платформа билан ишлаш фаолиятини мувофиқлаштиради. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаси, дастури, ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларини тайёрлаш, ўқув курсларининг давомийлиги ҳамда уларни ташкил этиш шакллари бўйича Вазирликка таклифлар киритади.

Ходим асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда (жорий йил давомида) малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади. Таълим олиш ишлаб чиқаришдан ажралган, ажралмаган, масофавий, дуал таълим, мустақил таълим шалларида олиб борилади.

ЎзА