Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоди Такташ таваллудининг 120 йиллиги нишонланди
14:35 / 2021-01-31

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро алоқалар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида татар мумтоз адабиёти намояндаси, шоир Ҳоди Такташ туғилганига 120 йил тўлишига бағишланган адабий-мусиқий кеча бўлиб ўтди.

Қўмита томонидан Тошкент шаҳридаги Татар халқ таълими маркази билан биргаликда ташкил этилган ушбу тадбирда миллий маданият маркази раҳбарлари ва фаоллари, олимлар, маданият, санъат вакиллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар Ҳ.Такташ ижоди татар шеърияти ривожига улкан таъсир кўрсатганини таъкидладилар. Адиб ўз ижоди билан назмий тасвир воситалари захирасини сезиларли даражада бойитгани, ҳамкасбларини шеъриятдаги асл, содда тил, оҳанг мослашувчанлиги, ҳиссий бойлик тушунчсаларини қадрлашга ўргатган таъкидланди. Шоирнинг шеърлари ҳаётлик давридаёқ кенг оммалашгани ва ҳозиргача халқ томонидан севиб, завқ билан ўқилиши эътироф этилди.

Тадбирда Такташ шеърлари ўқилди, таниқли санъаткорлар томонидан татар, ўзбек ва рус тилларида қўшиқлар ижро этилди. Aдиб ҳаётига бағишланган кеча қатншачиларда илиқ тассурот қолдирди.

Ҳоди Такташ 1901 йил 1 январь куни Тамбов вилояти, Спасск тумани, Сургод қишлоғида таваллуд топган. Бу изланувчан ижодкор - шоир ва драматург, болалар ёзувчиси татар совет шеърияти асосчиларидан бири ҳисобланади. У дастлаб мадарасада таҳсил олган. Унинг илк шеъри “Улуғ Туркистон” газетасида эълон қилинган. 1919-1920 йиллари Оренбургда яшаган чоғи ёзувчи Aфзал Тагиров билан бирга Татаристоннинг “Камбағаллар овози” газетасини нашр эттирган. 

 Қозонда яшаган пайти ҳам самарали ижод қилган. 1930 йил Ҳоди Такаш “Келажакка мактублар” туркум шеърларини ёзишни бошлаган. Афсуски, орадан бир йил ўтгач, шафқатсиз ўлим истеъдодли адиб ижодига нуқта қўйди. Aдабиёт эса кучли шоирлардан бирини йўқотди.

Беҳрўз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА