Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХМТнинг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид конвенцияси ратификация қилинмоқда
14:17 / 2024-09-21

Сенат ялпи мажлисида “Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли конвенциясини (Женева, 1981 йил 22 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур конвенция 75 давлат томонидан ратификация қилинган бўлиб, унда меҳнат фаолияти жараёнида ва ишлаб чиқариш муҳитида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш кўзда тутилган.  

Иш жойида ёки иш вақтида ишчи ва ходимларнинг соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар ёхуд хавфларнинг олдини олишга қаратилган талабларни янада кучайтириш ҳужжатдан ўрин олган.  

Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ўртасида ҳамкорлик ривожланиб бораётгани, миллий меҳнат қонунчилигининг халқаро меҳнат стандартларига жавоб беришини ҳисобга олган ҳолда мазкур конвенцияни ратификация қилиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этди.

Конвенциянинг ратификация қилиниши келгусида соҳадаги миллий қонунчиликни ҳамда ХМТнинг ҳужжатларида белгиланган меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига оид меъёрларни такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисалар, касбий касалликлар, иш вақтида юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишга қаратилган халқаро стандартларни самарали жорий этишга замин яратади.  

Н.Абдураимова, ЎзА