French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизматлар сифати яхшиланади
17:45 / 2023-08-10

Бухоро вилоятига 28 дона махсус техникалар ажратилмоқда. Махсус техникаларнинг бир қисми Бухоро вилоятига етиб келди. Техникалар ҳудудда давлат-хусусий шериклик битимлари асосида хизмат кўрсатаётган санитар корхоналарининг талабларига кўра тақсимланади.

Бу вилоятда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш қамровини кенгайтириб, хизматлар сифати яхшиланишига олиб келади. Лойиҳани афзаллиги шундаки, техникалар санитар корхоналарга узоқ муддатга (10 йилга) имтиёзли шартлар асосида берилади. Бир йилга етадиган эҳтиёт қисмлари билан таъминланади.  

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори билан Осиё тараққиёт банкидан 60 миллион доллар қарз маблағлари имтиёзли шартлар асосида жалб қилинган.

Лойиҳанинг асосий мақсади маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш, санитария жиҳатидан тозалаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш, тозалашга ихтисослаштирилган давлат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, аҳолининг сифатли тозалаш хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш ҳисобланади. Шу мақсадда республика бўйича жами 300 дона махсус техникалар харид қилинган.  

Зариф Комилов, ЎзА