French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади
07:42 / 2020-10-16

Жиззах вилояти Зарбдор туман давлат солиқ инспекцияси янги бинода иш бошлади.

Тадбирда солиқ ходимларига яратилган шароитлар иш унумдорлигини ошириш, айниқса, бюджет даромадларини таъминловчи тизим ишини самарали ташкил этишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ушбу замонавий иншоотни қуришга 4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Бинони қуриш ва жиҳозлашда “Солиқ тўловчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили талабларига мос бўлишига эътибор қаратилди. Янги идорада барча хизматларни тўлиқ электрон тизим орқали амалга ошириш имконияти яратилган.

Туман солиқчилари жорий йилнинг ўтган даврида бюджетга 43 миллиард 377,1 миллион сўм ўрнига 47 миллиард 489,1 миллион сўм тушум тушишини таъминлаб, белгиланган режани 109 фоизга бажаришга эришди.

Жамоа йилнинг тўққиз ойлик якунига кўра эришган бу натижа учун туман давлат солиқ инспекциясига хизмат автомобили билан рағбатлантирилди.

Ўтган йили вилоятнинг Дўстлик ва Ғаллаорол тумани давлат солиқ инспекциялари янги бинога эга бўлган эди. Бу йил Шароф Рашидов, Зафаробод ва Янгиобод ДСИлари учун янги бино қурилиши ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу туманларда ҳам янги бинолар йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.