Хизмат чоғида вафот этган ҳарбийлар оила-аъзолари ҳолидан хабар олинди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги муносабати билан хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган мард ва фидойи ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.
Учрашувлар давомида марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, самимий суҳбатлар ташкил этилди. Ватан тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида жон фидо қилган ҳақиқий қаҳрамонлар доимо хотирамизда қолиши қайд этилди.





Дарҳақиқат, Ватан олдидаги бурчини адо этиш чоғида юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига эҳтиром кўрсатиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.
Гулноза Бобоева, ЎзА