Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хизмат автомашинаси топширилди
18:21 / 2025-12-15

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ҳудудий жамиятлар фаолиятини рағбатлантириш, уларнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, истеъмолчиларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда, Федерация томонидан 2025 йилда юксак амалий натижаларга эришгани, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда юқори самарадорлик кўрсатгани ҳамда фаолиятини замонавий талаблар асосида йўлга қўйгани учун Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига хизмат автомашинаси топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Федерация раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бирлашмаси ва маҳаллий жамият фаоллари иштирок этишди. Жамият раисига автомашина калити тантанали равишда топширилиб,  жамиятнинг келгуси фаолиятида янада юқори натижаларга эришишига ишонч билдирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири