Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ҳизб ут-Таҳрир» ғоялари бўйича сабоқ олаётган 12 нафар аёл ушланди
19:30 / 2022-01-18

Андижонда ДХХ ва ИИБ ходимлари 16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан диний экстремистик ташкилоти аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилотининг «Аёллар қаноти» гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётган бўлган.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида, ушбу аёллар ҳозирда Туркияда бўлган 1972 йилда туғилган аёл М.Х.нинг кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали «Ҳизб ут-Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


ЎзА