English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хива шаҳридаги умумтаълим мактабига гилам тўқиш дастгоҳлари ўрнатилди
12:40 / 2023-02-01

«Khiva Silk Fabric» масъулияти чекланган жамияти томонидан Хоразм вилоятининг Хива шаҳридаги 18-умумтаълим мактабига гилам тўқиш дастгоҳлари ўрнатилди.

Маълумки, жорий йилнинг 20 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари мамлакатимиздаги туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касб ўргатилиши бўйича топшириқ берди.  

Шунга кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси Баҳром Шарипов республикамиз бўйлаб фаолият юритаётган корхона ва вилоят агро пилла раҳбарларига мактаблар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.  

Хива шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида гилам тўқиш дастгоҳлари ҳам ёшларнинг касб ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратиш ҳамда профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш мақсадида йўлга қўйилди.  

Эндиликда барпо этилган мазкур амалиёт хонасида мактаб ёшларининг дарс жараёнларидан сўнг касб-ҳунар ўрганишларига хизмат қилиб, жамият учун малакали кадрлар етишиб чиқишини таъминлайди.  

 

Гулноза Бобоева,

ЎзА