Хитойнинг юк ташувчи самолётлари – халқ хизматида
Хитойнинг “YTO Cargo Airlines” юк ташувчи авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам юк ташиш қатновларини йўлга қўйди.
“Uzbekistan Airports” берган маълумотларга кўра, юк ташувчи авиакомпаниянинг “Тошкент” халқаро аэропортига биринчи парвози бугун Хитойнинг “Comac” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги турдаги “ARJ21-700” самолётида амалга оширилиши режалаштирилган.
Авваллари “YTO Cargo Airlines” Тошкентга “Boeing 757” самолётларида чартер парвозларини амалга оширган. Хитойда ишлаб чиқарилган “ARJ21-700” ҳаво кемаларидан фойдаланиш авиакомпания имкониятларини кенгайтириш ва “Uzbekistan Airports” билан ҳамкорликни янада самарали бўлишини таъминлаш имконини беради.
“YTO Cargo Airlines” — штаб-квартираси Ханчжоу шаҳрида жойлашган Хитойнинг юк ташувчи авиакомпаниясидир.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА