Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг йирик туроператори Ўзбекистонга 50 минг нафар сайёҳ юборади
17:15 / 2024-01-29

Мамлакатимизда туризм соҳасини жадаллаштириш, сайёҳлик манзилларини меҳмонлар учун муносиб тайёрлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Кўплаб мамлакатлар қатори Хитой фуқароларининг Ўзбекистон дурдоналарини томоша қилишга иштиёқи баланд. 

Шанхай шаҳрида ташкил этилган “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” туризм тақдимоти доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ва “China Comform Tourism” гуруҳи раҳбари Чж.Нан ўртасида учрашув ташкил этилди, дейилади Туризм қўмитаси маълумотида.

Учрашувда Хитойда хорижга саёҳат бўйича етакчи туроператорларидан бири “CCТ” гуруҳи жорий йил Ўзбекистонга 50 минг нафар хитойлик сайёҳни юбориш режасини маълум қилди. Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун керакли тадбирлар ва олиб бориладиган тарғибот ишлари белгилаб олинди.

Маълумотларга кўра, 1984 йилда ташкил этилган “CCТ” туризм гуруҳининг Хитойда 300 та филиали ва 3000 дан ортиқ сотув офислари мавжуд. Йиллик даромади 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА