Хитойнинг жорий йилда белгиланган 5 фоизлик ЯИМ ўсишига эришиши осон бўлмайди, бунинг учун ҳукумат саъй-ҳаракатларни икки баробарга оширишга тўғри келади, деб баёнот берди ХХР Давлат кенгаши раҳбари Ли Цян матбуот анжуманида.
“Хитойнинг мақсадли иқтисодий ўсиш кўрсаткичи жорий йилда 5 фоиз қилиб белгиланган. Бу рақам турли омиллар ҳар томонлама ўрганиб чиқилгандан кейин белгиланди. Албатта, ҳозирги пайтда иқтисодиётимизнинг умумий кўлами катта, у 120 триллион юандан ошади, шу билан бирга, ҳозирда кўп таҳдидлар ҳам мавжуд, шундай экан, 5 фоизлик ўсишга эришиш осон бўлмайди, саъй-ҳаракатларимизни икки баробарга оширишимиз керак”, - деди Ли Цян журналистлар билан учрашувда.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, кўпчилик оддий одамлар ЯИМнинг қанчалик ўсганини кузатмайди, уларни кўпроқ турар жой, бандлик, даромад, таълим, тиббий хизмат, экология каби аниқ муаммолар хавотирга солади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳукумат ўз фаолиятига халқнинг ишончини оқлаш нуқтаи-назаридан ёндашиши лозим.