Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг Тиббиёт университети ректорига Самарқанд давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди
18:43 / 2024-09-20

Самарқанд давлат университетига Шинжон Тиббиёт университети ректори, профессор Ҳажи Акбер Аиса ва Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш бўйича Хитой халқаро алмашинув ва тарғибот ассоциацияси президенти, академик Хан Деминлар ташриф буюрди. Мартабали меҳмонларни СамДУ ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов кутиб олди.

Анжуман давомида Хитой ва Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий, маърифий, маданий алоқаларнинг тараққиёти ва мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшганлиги учун Ҳажи Акбер Аисага Самарқанд давлат университетининг Фахрий профессори унвони берилди.

Тадбирдан сўнг хитойлик олимлар Биокимё институти кампуси, “Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш” илмий лабораторияси билан танишди. Мазкур лаборатория фаолияти янада яхшилаш учун ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маълумот учун, Шинжон Тиббиёт университети ректори, профессор Ҳажи Акбер Аиса 2023 йилдан бошлаб Биокимё институти олимлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб бормоқда. Жорий йилда СамДУда ўтказилган “Истеъмол қилинадиган доривор ўсимликлар ресурслари ҳамда биологик фаол ингридиентлар” мавзусида VIII Халқаро симпозиум ташкилотчиси ҳисобланади. Ҳозирги кунда профессор  “Саратон касаллигига қарши дори воситаларини яратиш”  лабораториясининг саккиз нафар илмий ходимига раҳбарлик қилмоқда.

Марҳабо Ҳожиакбарова, ЎзА