Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг таълим технологиялари компанияси билан учрашув ўтказилди
14:37 / 2024-04-09

Рақамли таълим технологиялари марказида Хитой Халқ Республикасининг «Jinkemin» таълим технологиялари компанияси асосчиси Лю Чао билан учрашув бўлиб ўтди.

«Jinkemin» таълим технологиялар» компанияси Чунцин провинциясининг таълим тизимидаги етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда Европа ва МДҲ давлатлари билан йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. 

Учрашувда IT таълим соҳасида Ўзбекистон – Хитой икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, соҳа йўналишида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди. 

Томонлар «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган мақсадлар, IT соҳасида 300 минг нафар ёшни халқаро компаниялар талабига мос дастурлар асосида тайёрлаш ва иш билан таъминлаш, рақамли таълим ва инфратузилмани ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги режалар борасида фикр алмашди. 

Бу каби ҳамкорлик учрашувлари келгусида юртимизда ахборот технологиялари борасидаги таълимнинг юксалишига хизмат қилади. 

Н.Раҳмонова, ЎзА