Хитойнинг саноат ишлаб чиқариши июль ойида 3,8 фоизга ўсди
Хитойда йирик саноат корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йил январь-июль ойларида аввалги йилнинг шу даври билан таққослаганда 3,8 фоизга ўсди, дейилади Хитой статистика бюросининг эълон қилган ҳисоботида. 2023 йилнинг фақат июль ойида ўсиш йиллик кўрсаткичда 3,7 фоизни ташкил этган.
Ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда кон саноати июль ойида 1,3 фоизга, қайта ишлаш саноати 3,9 фоизга, электр энергияси, иссиқлик энергияси, газ, сув ишлаб чиқариш ва етказиб бериш 4,1 фоизга ўсган.
Мамлакат статистик бюросининг ушбу маълумотлари Хитойнинг йирик саноат корхоналари ишлаб чиқариш кўламини акс эттиради.
ЎзА