Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг рақамли иқтисодиёти 6 триллион доллардан ошди
19:16 / 2022-11-07

Хитойнинг кенг кўламли рақамли иқтисодиёти 2021 йил охирига келиб 45,5 триллион юандан (ҳозирги курс бўйича тахминан 6,29 триллион доллар) ошди, яъни мамлакат ЯИМининг 39,8 фоизини ташкил этган. Душанба куни ХХР Давлат кенгашининг матбуот-канцелярияси киберкенгликлар бўйича эълон қилган Оқ китобда шу рақамлар келтирилган, деб ёзмоқда «Казинформ».

2022 йил июнь ойи ҳолатида Хитойда 1,05 миллиард интернет-фойдаланувчи қайд этилган, интернетга уланиш даражаси 74,4 фоизга етган. Мамлакатда 1,85 миллионта базавий 5G станцияси мавжуд, 5G абонентлари сони эса 455 миллион кишини ташкил этди.

Ҳужжатда келтирилишича, 2021 йилда Хитойда истеъмол товарлари чакана онлайн-савдоси ҳажми 10,8 триллион юанни ташкил этган, яъни ўсиш аввалги йилга қараганда 12 фоизни кўрсатган. Хитойнинг трансчегаравий электрон савдоси 1,92 триллион долларга етди ва бу борада 18,6 фоизлик ўсишни қайд этган.