English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг марказий қисмида икки кема тўқнашди
11:32 / 2025-02-26

Сешанба куни эрталаб Хитойнинг марказий қисмидаги Хунань музофотида нефть ташувчи кема йўловчи кемага урилиши оқибатида икки нафар инсон ҳалок бўлди. 14 кишининг тақдири эса ҳали номаълум.

  “Синьхуа” маҳаллий ҳокимиятнинг берган маълумотига таяниб,  бахтсиз ҳодиса Юаньлин округи Цинлан шаҳарчасидаги Юаньшуй дарёсида содир бўлгани ҳақида хабар қилди. Хунань музофоти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, тўқнашувдан сўнг ағдарилиб, чўкиб кетган йўловчи кема саҳнида 19 киши қолиб кетган. Нефть скаймери экипажи аъзоларидан ҳеч бири жабр кўрмаган.

Қутқарувчилар омон қолган уч одамни сувдан олиб чиқиб,  касалхонага етказишди. Уларнинг аҳволи барқарор. Қидирув амалиёти давом этяпти. Йўқолганларни топиш учун 60 дан ортиқ ходим, 10 дан зиёд қайиқ жалб қилинган.

Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.