Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг экспорт йўналиши ўзгарди
00:33 / 2026-01-21

ХХР 2025 йил дунёга рекорд даражада маҳсулот сотди. Рақамлар чиройли, бироқ бу ютуқ ортида экспорт савдоси билан шуғулланувчи минглаб ходимларнинг оғир меҳнати ва руҳий босими яширин.

АҚШ Президенти Дональд Трамп тарифни кескин оширгач, буюртма камайди. Натижада Хитой компаниялари Жанубий Америка, Африка ва Осиёнинг камроқ даромадли бозорларига юзланди. Бинобарин, янги йўналишларда катта фойда кўрилмайди, балки майда, машаққатли буюртмаларга эришилади. "Reuters" таҳлилида масаланинг шу жиҳатларига эътибор қаратилган.

Савдо ходимлари даромад камлиги, иш кўплиги ва истиқбол ноаниқлигидан нолимоқда. Улкан ҳажмли, тез эришиладиган келишувларга асосланган АҚШ бозори ўрнини узоқ савдолашув, доим кечикадиган тўлов ва ўта таваккалчилик хусусиятига эга харидорлар эгаллаяпти. Комиссия камайди, иш вақти эса узайди.

Баъзилар учун бундай “экспорт силкиниш”и соғлиқ билан боғлиқ муаммоларни юзага чиқармоқда: уйқусизлик, стресс, руҳий чарчоқ. Янги бозорлар сабрни синайди, ойлаб давом этадиган мулоқот бир неча долларлик фойда билан якунланмоқда.

Иқтисодчилар огоҳлантиришича, ташқи бозорлар ҳисобига ўсиш узоқ муддатли ечим эмас. Ички истеъмол заиф бўлиб қоларкан, компаниялар хорижда бир-бири билан рақобатга киришади. Хуллас, даромад бор, фойда эса сезилмайди.

Мусулмон Зиё, ЎзА