Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси уч томонлама саммит натижасини изоҳлади
18:52 / 2023-08-19

Хитой томони фикрича, ҳеч бир давлат ўз хавфсизлигини бошқа давлатлар манфаатига, шунингдек, минтақадаги тинчлик ва барқарорликка зарар етказадиган тарзда мустаҳкамлашга уриниши керак эмас. Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси расмий вакили Лю Пэнъюй Кэмп-Дэвидда бўлиб ўтган АҚШ – Жанубий Корея – Япония уч томонлама саммитини “ТАСС” агентлигига шарҳлаб, шундай деди.

Эслатилишича, аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги ўз позициясини қуйидагича билдирган эди: Барча томонлар инсониятнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш ғоясига, чинакам кўп томонлама ёндашув тамойилига амал қилиши, хавфсизликка нисбатан турли таҳдидларга биргаликда жавоб бериши керак.

Бунга қўшимча қилиб, дипломат, “Халқаро ҳамжамият можаролар қўзғатилаётгани, кескинлик кучайтирилаётгани ҳақида адолатли фикрга эга”, дея таъкидлаган.

“Осиё-Тинч океани минтақаси тинчлик ва тараққиёт, ҳамкорлик ва ўсиш нуқтаи назаридан ҳам истиқболли, ҳудудни яна геосиёсий рақобат майдонига айлантириш ярамайди”, дейилади баёнотда.

Шунингдек, ҳужжатда ёзилишича, “турли фракцияларни бирлаштириб, ҳарбий блоклар тузиш орқали Осиё-Тинч океани минтақасига блоклараро қарама-қаршилик муҳитини олиб киришга уриниш қўллаб-қувватланмайди, бундай ҳаракатлар минтақа давлатларининг эҳтиёткор муносабатига, ҳатто қаршилигига дуч келади”.

ЎзА