Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойликлардан кўп нарса ўргансак бўлади
22:18 / 2024-01-22

Хитойга бир неча бор сафарларим давомида шунга амин бўлдимки, бу халқ, айниқса, масъул шахслари қайси соҳада ишлашидан қатъий назар, аввало, вақтдан унумли фойдаланади, бир дақиқа вақтини ҳам зое кетказмайди, зиммасига юкланган вазифани сидқидилдан бажаришга интилади. Тартиб-интизом жуда кучли ва бунинг натижасида барча соҳаларда иш унумдорлиги ўта юқори.

Корхоналарда раҳбардан тортиб ишчи ва хизматчиларгача ўша корхона рамзи туширилган махсус кийимларда ишлашади, бошқарув тизими, раҳбар ва ходим муносабатлари юксак маданият, қатъий тартиб-қоидага асосланган. 

Рақамлаштириш ва автоматлаштириш юқори даражада – йўл ҳаракати назорати, қўриқлаш ва хавфсизлик хизмати видеокамера билан интеграция қилинган, инсон омилисиз автоматик тарзда амалга оширилади. Барча тўловлар, буюртмалар, субъектлар фаолияти тўғрисида маълумот олиш ва алоқалар ягона электрон илова орқали бажарилади.

Халқнинг ўзига хос анъаналари, миллий қадриятлар эъзозланади. Оилавий муҳитда ҳам, меҳнат жамоалари­да ҳам бу қадриятлар устувор аҳамиятга эга. 

Албатта, бизнинг бошқарув тизимимиз, раҳбар ва ходим муносабатларида ўзига хос қадриятлар мавжуд. Лекин тартиб-интизом, мақсадга эришиш йўлида тинимсиз изланиш ва ишчанлик борасида хитойликлардан кўп нарса ўргансак бўлади.

Эркинжон Турдимов,
Самарқанд вилояти ҳокими.

ЎзА