Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик шифокор Чжан Боли ва унинг COVID-19га қарши кураши ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди
11:46 / 2021-07-02

Ўтган йил cентябрь ойида хитойлик шифокор Чжан Боли пандемияга қарши курашишга қўшган улкан ҳиссаси учун “Халқ қаҳрамони” фахрий унвони билан тақдирланган эди.

Мазкур қарор COVID-19га қарши курашга улкан ҳисса қўшган одамларни рағбатлантириш, уларнинг фидойи ва олижаноб фазилатларини қўллаб-қувватлаш ва давом эттириш учун қабул қилинган.

Қисқа ҳужжатли фильм Хитойнинг “Tianjin Haihe Media Group” компанияси томонидан суратга олинган. Фильмда Чжан Болининг пандемияга қарши кураши ҳақида ҳикоя қилинади.  

72 ёшли шифокор Хитойнинг Ухань шаҳрида COVID-19га қарши курашган мутахассислар гуруҳини бошқариб, анъанавий Хитой тиббиёти (ТCМ) кучини дунёга яна бир бор танитди.

Тяньцзинь анъанавий Хитой тиббиёти университети раҳбари Чжан Боли ўтган йил 27 январь куни мамлакатнинг марказий Хубей провинцияси пойтахти Ухань шаҳрига етиб келди.

У уч юздан ортиқ шифокорлардан иборат TCM гуруҳини тузди. Ушбу гуруҳ Уханнинг Цзянси туманидаги касалхонада анъанавий тиббиёт усулини қўллаган ҳолда иш бошлади. Шифокорлар COVID-19ни даволашда, шунингдек, Тай Чи ва Ба дуань цзин ҳамда анъанавий аэробика машқларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.  

Чжаннинг даволаш усули, анъанавий Хитой тиббиётидан фойдаланиш амалиёти Ухань шаҳрида COVID-19дан даволанган 90 фоиз беморда қўлланилди. Бундай амалиёт бемордаги касаллик белгиларини енгиллаштиришга, касаллик ривожланишини секинлаштиришга, ўлим ҳолатларини камайтириш ва беморнинг самарали тикланишига улкан ҳисса қўшди.

<iframe width="680" height="460" src="https://www.youtube.com/embed/-ODsnxuR-VQ" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Алоқа: Жейн Ченг/Jane Cheng

Телефон:008610-68996566 

Э-почта:1163514639@qq.com 

YouTube: 

https://youtu.be/-ODsnxuR-VQ