Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида хитойлик рассом Чжан Биюннинг “Мўйқалам рақси” номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди. Унда рассомнинг 60 дан ортиқ асарлари намойиш қилинди.
Чжан Биюн – фалсафа фанлари доктори, 2006 йил Лвов Давлат тасвирий санъат академиясини тамомлаган. Ҳозирда Zhejiang Industry компаниясида ишайди. 2011 йил Лвов Давлат тасвирий санъат академиясининг фалсафа фанлари доктори даражасини олган. 2015 йилда Репин номидаги Россия Бадиий академиясига илмий ходим сифатида таклиф қилинган.


Шунингдек, Қозоғистон Миллий музейида унинг рангтасвир ишлари намойиш қилинган. Ҳозирда рассомнинг 3 та асари музейда доимий коллекция сифатида сақланади. “Чжан Биюннинг мойбўёқ асарлари коллекцияси”, “Чжан Биюн ишлари коллекцияси” номли монографиялари эълон қилинган.


Чжан Биюн – Хитойнинг ўзига хос услубга эга замонавий рассомидир. Рассом, шунингдек, Россия Рассомлар уюшмаси аъзоси, Халқаро рассомлар федерацияси аъзоси.


Кўргазма жорий йилнинг 17 январигача давом этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА