English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик профессор «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори этиб тайинланди
13:07 / 2022-10-12

Профессор Тонгқиан Зоу 2022 йил 1 октябрдан «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети илмий тадқиқотлар ва инновация ишлари бўйича проректор лавозимида фаолиятини бошлади.

У Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти маслаҳатчиси, Миллий ижтимоий фанлар фонди асосий лойиҳасининг бош эксперти, Хитой маданият ва туризм академияси декани лавозимларида фаолият юритган. Хусусан, 2006-2013 йилларда Пекин халқаро тадқиқотлар университети Туризм менежменти факультети декани лавозимида фаолият юритган. 

2013 йилдан ҳозирги қадар Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда. 

2019-2020 йилларда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида ректор маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. 

2020 йил октябрь ойида Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган. 

Тонгқиан Зоу Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти Жи Жинбиао томонидан «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида проректор сифатида ишлашга тавсия этилган. 

Профессор Тонгқиан Зоу «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетига Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳамда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо мамлакатлар фуқароларига магистратурада давлат гранти асосида таълим олиш учун ажратилган 85 та грант ўринларига Хитойдан иқтидорли номзодларни тақдим этишда (10 та) ўз ҳиссасини қўшди. 

ЎзА