French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик ўқувчилар икки халқ ва давлат дўстлигини қандай тасаввур этишади? (+видео)
18:55 / 2026-02-09

Бугун Ўзбекистон – Хитой сиёсий, иқтисодий муносабатлари энг юқори даражага чиққан. Энди бу ҳамкорлик ижодкор ўқувчи ёшлар ўртасида ҳам шаклланмоқда. Бундан икки ой илгари Пекинда ғаройиб кўргазма бўлди. Унга қўйилган расмларда Ўзбекистон – Хитой манзаралари, Буюк ипак йўли, темир йўл қурилиши, бир-бирини тутган дўст-биродарлар акс этганди. Аслида ёш рассомларнинг илк чизма асарлари Хитойга фарғоналик тадбиркорлар ташрифи маданий дастури доирасида намойиш этилган.

– Хитойнинг 27 та провинциясидан 300 дан ортиқ ўқувчи болалар Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги дўстлик муносабатлари мавзуидаги расмлар танловида иштирок этишди, – дейди Фарғона вилоят ҳоким ўринбосари Хуршид Аҳмедов. – Кўргазма Хитойга ташриф буюрган вилоятимиз тадбиркорларида катта таассурот қолдирди. Ва уни Ўзбекистонда ҳам намойиш этиш таклифини киритдик.

Ўша кун келди Бугун Фарғонадаги муҳташам кўргазмалар залига 300 нафар ўқувчи ёшнинг илк ижод намуналари қўйилди. Кўргазманинг тантанали очилишида вилоят ҳокими ўринбосари, ҳомий ва ташкилотчи – “Хитой иқтисод ва савдо журнали” директори Ючинг Вей  ҳамда Хитойнинг Ўзбекистондаги туризм элчиси Чи Лю хоним сўзга чиқиб халқ дипломатияси болалар дўстлигидан бошланишини алоҳида таъкидладилар.  

– Биз ўқувчи болалардаги Ўзбекистонга бўлган қизиқишни кўриб ҳайратда қолдик, – дейди “Хитой иқтисод ва савдо журнали” директори Ючинг Вей. – Ишончим комилки, бу суратларнинг муаллифлари келажакда рассом бўлмас, аммо икки давлат ҳимкорлиги йўлида хизмат қилувчи мутахассис бўлиб етишадилар.

Кўргазма чоғида унинг истиқбол режалари ҳам эълон қилинди.

– Ушбу кўргазманинг давоми хитойлик ҳамкорларимиз ва Ўзбекистон Бадиий академияси Фарғона вилоят бўлими ҳамкорлигида ўзбекистонлик ўқувчи болалар иштирокида ташкил этилади. Унинг ғолиблари асарлари эса Пекин шаҳридаги кўргазмалар залида намойиш этилиши ҳақида келишувга эришдик, – дейди Хуршид Аҳмедов.

Болалар чизган расмларнинг ғоя ва ўзига хослиги, улар билан амалий машғулотлар дастури, иқтидор эгаларига мустақил онлайн дарслар... Бу каби мавзулар Ўзбекистон Бадиий академияси Фарғона вилоят бўлими ва хитойлик рассом мутахассисларнинг илмий-амалий конференцияси бош мавзуси бўлди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EV3w2ec8ErU" title="Xitoylik o‘quvchilar ikki xalq va davlat do‘stligini qanday tasavvur etishadi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА