Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик мутахассислар Қашқадарёда 317 километр канални бетонлаштиради
11:15 / 2023-11-03

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24-25 октябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорликда вилоятдаги 317 км. узунликдаги канални бетонлаштириш юзасидан кўрсатма берилди.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида 2 ноябрь куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Сув хўжалиги вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва Хитой Халқ Республикасининг “China CAMC Enginiring Co., Ltd (КНР)” компанияси вакиллари иштирокида ташаббус дастлабки муҳокамадан ўтди

Умумий қиймати 54 миллион долларга тенг ушбу лойиҳа жами 634 км. каналнинг техник ҳолатини яхшилаш, самарадорликни ошириш, сув тежамкорлигига эришиш имконини беради. Пировардида 215 минг гектар майдоннинг сув таъминоти бўйича сезиларли ижобий кўрсаткич назарда тутилган.

Санжар Тошпўлатов, ЎзА