Хитойлик мутахассислар ипак қурти уруғларининг ҳолатини ўрганмоқда
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида қўмита раиси Баҳром Шарипов “Huashen Silk.Imp. & Exp Co., LTD” компанияси президенти Зҳао Хинҳуа билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашув ўтказди.
Бугунги кунда мамлакатимизга ипак қурти уруғларини экспорт қилиб келаётган Хитойнинг “Huashen Silk.Imp. & Exp Co., LTD” компанияси "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги 8 та пиллачилик кластерлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозирда мазкур компания мамлакатимизга 41 минг қути ипак қуртини етказиб берган. Ипак қуртининг қолган ҳажми ўзимизда маҳаллий тарзда етиштирилган.
Учрашувда Ўзбекистонга етказиб берилган ипак қурти уруғларининг қай даражада жонлангани, ривожланиш босқичлари, касалликка чидамлилиги ва бир қанча кўрсаткичлар муҳокама қилинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА