Нурафшон шаҳрида Хитойнинг Шинжон – Уйғур автоном райони губернатори ўринбосари Юсуфужианг Маимаити Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашув ўтказди.
Вилоят раҳбари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикалари ўртасидаги муносабатлар тўғрисида сўз юритди. Вилоят ҳудудий жиҳатдан йириклиги ва бу саноат корхоналари учун ҳар томонлама қулай эканини билдирди.

Ҳозир вилоятда 370 дан ортиқ Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилган корхоналар бор ва уларнинг капитали 2 миллиард доллардан ошган.
Суҳбат давомида хитойлик меҳмонлар томонидан фармацевтика ва тиббиёт йўналишларида ҳамкорлик қилиш, кадрлар тайёрлашда ўзаро тажриба алмашиш таклифлари билдирилди. Бу лойиҳалар учун эса вилоят ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилди. Бундан ташқари, З.Мирзаев вилоятнинг маъмурий марказини қуриш, янги шаҳар бунёдкорлиги учун қурилиш материаллари зарур бўлаётганини таъкидлади ва бу борада амалий ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

А.Мусаев, ЎзА