Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик инвесторлар Когон туманида бўлди
11:34 / 2024-12-11

Бухоро вилояти Когон туманида фаол инвестиция муҳитини шакллантириш, иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича стратегик ва муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларни рўёбга чиқариш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир тизимли саъй-ҳаракат олиб борилмоқда.

Жумладан, Хитой Халқ Республикасининг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Turon Huaxia Ltd” ҳамда электроскутерлар ишлаб чиқарувчи “Hebei Weitai Vehicle Industry Co., Ltd” компаниялари вакиллари темирйўлчилар туманида сармоядорларга яратилган имконият ва имтиёзлар, хорижий тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.  

Туман ҳокими Отабек Қазоқов билан юзма-юз мулоқотда улар ўз ихтисослашувига биноан инвестиция киритишга доир истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилди.  

Музокарада хитойлик инвесторлар ҳудудда хорижлик ва маҳаллий тадбиркорларга яратилган шарт-шароит хусусида атрофлича маълумотга эга бўлди. Делегация аъзолари  “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасидаги “China Хiangyang group” МЧЖнинг гофра қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, ип-калава ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Сиёвуш текстиль” МЧЖ корхонаси ҳамда “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Kogon broyler fishe” интенсив балиқчилик ва паррандачилик корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.