Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойлик ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хорижга экспорт қилинмоқда
14:21 / 2024-01-22

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, хусусан, хорижий инвесторларга кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги боис хорижий инвестициялар ҳисобига замонавий, инновацион ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Бундан беш йил олдин Навоий вилоятида 60 га яқин хорижий капитал иштирокидаги корхона фаолият юритган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 300 тадан ошиб кетди.  

2021 йил якунида “TIANCHENG STONE” хорижий корхонаси томонидан қарийб 15 миллион долларлик грант маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 400 дан ортиқ иш ўрни яратилган эди.  

2023 йилнинг август ойи якунида эса гранит тошларни қайта ишлаш бўйича иккинчи лойиҳа ишга туширилди.  

[gallery-15578]

Айни пайтда корхонанинг Хатирчи тумани “Кўксарой” ҳудудида гранит карьери мавжуд бўлиб, бир ойда қарийб 15 минг м3 га яқин қурилишбоп гранит тоши қазиб олинади.  

– Корхонамиз хитойлик ҳамкорлар кўмагида 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, гранит тошини қайта ишлаш билан шуғулланади, – дейди МЧЖ масъул ходими Мерем Қазақова. – Маҳсулотларимиз хорижга, асосан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларига экспорт қилинади. Яқинда корхонамизнинг 17 миллион долларлик иккинчи лойиҳаси ишга туширилди. Натижада 500 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди. 2022 йили 8 миллион долларлик гранит маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, 2023 йил ушбу кўрсатгич 10 миллион доллардан ошди.  

Иқтисодиётнинг барқарорлиги кўп жиҳатдан экспортга боғлиқ. Шу боис бугунги кунда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилишга алоҳида эътибор қаратилган.  

Бу ўз навбатида валюта тушумининг ортишига олиб келса, иккинчидан корхоналар иқтисодий барқарорлигини таъминлайди ва энг муҳими, янги иш ўринлари яратилади, ишсизлик даражаси камаяди.  

 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари