Хитойга киритилган хориж инвестицияси рекорд даражага кўтарилган
Хитой олий даражадаги очиқлик миқёсини кенгайтириш йўлида қатъий қарорларни амалга татбиқ этишда ва очиқ дунёвий иқтисодни яратиш бўйича ишларини давом эттиради.
Синьхуа агентлиги бу ҳақда хабар бермоқда.
Хитой кейинги йилларда очиқлик бўйича қатор стратегияларни эълон қилди ва сезиларли муваффақиятга эришди, деди Халқ сиёсий маслаҳатлашув кенгашининг Миллий қўмитаси бешинчи сессияси матбуот котиби Го Вэйминь матбуот анжуманида.
Хитойга киритилган хориж инвестициялари 2021 йилда рекорд даражага кўтарилди, бу эса, хориж инвесторларининг Хитой очиқлик сиёсатига, бизнес-муҳитига ва тараққиёт истиқболига ишончини ифодалайди, деди Го Вэйминь.