Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойдан турбина ва генераторлар олиб келинмоқда
12:54 / 2023-01-19

Бирлашган Араб Амирликларининг “Мasdar” компанияси томонидан Навоий вилояти Томди туманида қуввати 500 МВтли шамол электр станцияси қурилмоқда.

“Мasdar” ва Хитойнинг “Goldwind” компаниялари ўртасида Навоий вилоятининг Томди туманида қурилаётган шамол электр станцияси учун 111 та турбинани етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.  

Шунга кўра, Хитойнинг Ланьчжоу шаҳридан Ўзбекистонда қурилаётган шамол электр станцияси учун шамол генератор ва турбиналари махсус транспорт воситалари орқали олиб келинмоқда.  

Станция жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси ҳисобланади.  

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 миллиард 800 миллион  киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 миллион  метр метр табиий газ тежалишига эришилади ва атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.  

Эслатиб ўтамиз, ушбу йирик лойиҳа Президентимизнинг 2020 йил 22 декабрдаги қарори асосида амалга оширилмоқда.   

ЎзА