Хитойдан Ўзбекистонга 100 та электробус олиб келинди
Транспорт вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Хитойдан 100 та электробус Ўзбекистонга жўнатилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури" доирасида иқлим ўзгаришига мослашиш, углерод нейтраллигига эришиш ва Тошкент жамоат транспортини ривожлантириш йўналишида яшил лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 200 та электробус ва улар учун қувватлаш ускуналарини харид қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Хитойнинг YUTONG BUS Co., Ltd компанияси энг яхши таклифлар танловида ғолиб бўлган. Мазкур лойиҳа Хитой Эксимбанки ва "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.
Ш.Маматуропова, ЎзА